

"El Chiringuito TV" хабарига кўра, ўғрилик вақтида Зидан ва Исконинг уйларида ҳеч ким бўлмаган. Бироқ ҳозирча ўғриланган буюмлар ва йўқотилган зарар қанча эканлиги ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бу йили кўплаб футболчиларнинг уйи туналмоқда. Олдинроқ, Альваро Мората ("Атлетико"), Карим Бензема ("Реал"), Эсекиэль Гарай ва Жоффре Кондогбиа (иккиси ҳам "Валенсия"), Хоакин ("Бетис"), Жорди Альба, Кевин-Принс Боатенг ва Жерар Пике ("Барселона") каби футболчиларнинг уйига ҳам ўғриликка тушишганди.



