Зидан Серхио Рамоснинг жароҳатига ким айбдорлигини айтди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2021, 14:00
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Серхио Рамоснинг жароҳати ҳақида гапирди.

Рамос олган жароҳати туфайли "Барселона"га қарши баҳсда ва ЕЧЛдаги "Ливерпуль"га қарши иккита ўйинда иштирок эта олмайди.

"Бунда ҳеч ким айбдор эмас — Испания терма жамоаси ҳам эмас, "Реал" ҳам эмас. Бу футболнинг бизга ёқмайдиган томони. Жароҳатларга тайёр бўлишимиз керак. Рамос тезроқ тикланишини хоҳлаймиз. У жамоамиз сардори. Тез орада Серхиони майдонда кўрамиз», — дейди Зидан Marca нашрига.

"Реал" 10 апрель куни "Барселона"га қарши ўйнайди. "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ чорак финал баҳслари 6 ва 14 апрель кунлари бўлиб ўтади.
 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com