

Рамос олган жароҳати туфайли "Барселона"га қарши баҳсда ва ЕЧЛдаги "Ливерпуль"га қарши иккита ўйинда иштирок эта олмайди.
"Бунда ҳеч ким айбдор эмас — Испания терма жамоаси ҳам эмас, "Реал" ҳам эмас. Бу футболнинг бизга ёқмайдиган томони. Жароҳатларга тайёр бўлишимиз керак. Рамос тезроқ тикланишини хоҳлаймиз. У жамоамиз сардори. Тез орада Серхиони майдонда кўрамиз», — дейди Зидан Marca нашрига.
"Реал" 10 апрель куни "Барселона"га қарши ўйнайди. "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ чорак финал баҳслари 6 ва 14 апрель кунлари бўлиб ўтади.



