Зидан: "Реал"да А-жамоаси ва B-жамоаси йўқ"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2017, 11:54
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан 29 апрель куни "Валенсия"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 35-тур учрашувига тайёргарлик ҳақида гапириб берди.

"Авваллари ўйинлар кам эди, ҳозир бошқача. Мавсумда 30-40 та учрашув ўтказсанг, 12-13 футболчи етарли бўлади. Аммо ҳозир ҳамма терма жамоасида ўйнамоқда ва мавсумда 60-70 та учрашув ўтказяпти, бизда А-жамоа ва B-жамоа йўқ.

Мен ҳам қолганлари кабиман. Шунчаки ўзимнинг услубим бор. Фалсафамга таяниб Роналду ёки Бэйлни захирага оламан. Баъзида футболчиларга ўз ғояларимни тушунтириб, улар билан баҳслашаман. Кейин ҳаммаси жойига тушиб кетади. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор. Аммо мен "Реал" устозиман, таркибни мен танлашим керак" - дейди Зидан.

"Реал" - "Валенсия" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›