

Бу мадридликлар устози Зинедин Зидан учун клуб бош мураббийлигидаги барча мусобақаларда эришилган 134-ғалаба бўлди. Натижада Зидан “Реал” билан 133 та ғалабага эришган Висенте дель Боскени ортда қолдириб, бу борадаги иккинчи энг яхши натижа эгасига айланди.
Рекорд эса “Реал” собиқ устози Мигель Муньосга тегишли. Унинг ҳисобида клуб билан бирга эришилган 357 та ғалаба бор.



