

Олдинроқ испан ОАВда "Реал" Зидан билан 2020 йилгача мўлжалланган келишувни имзолагани эълон қилинган эди. 45 ёшли мутахассиснинг йиллик 4,35 млн. евро маоши энди 8 млн. еврога айланди. Бироқ бу маблағнинг қайсидир қисми шартномада кўзда тутилган муваффақиятлар учун бонус сифатида тўланади.
"Ҳа, бахтлиман, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Мен 10 ёки 20 йилга шартнома тузишим мумкин, аммо қаерда ишлаётганимни биламан. Бир йилдан сўнг бу ерда бўлмаслигим мумкин.
Ишонч учун жуда хурсандман. Мақсадлар доимо бир хил - барча турнирларда ғолиб чиқиш" - дейди Зидан.


