Зидан қайтганига қарамасдан Варан "Реал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2019, 11:45
"Реал" ҳимоячии Рафаэль Варан испан клубини тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Франция терма жамоаси футболчиси ўз кучини бошқа жамоада, асосий таркиб учун рақобат кучлироқ бўлган клубда синаб кўрмоқчи.

Варанни харид қилишга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Рафаэлнинг "Реал" билан шартномаси 2022 йилда якунига етади.

Варан жорий мавсум ЛаЛиганинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1 та қизил карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe