Зидан: "Мен учун Бензема Платинидан кучлироқ"

Sherzod Nurmatov
19 окт 2022
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан севимли футболчиси ҳақида гапирди.

"Ҳар ким ўзининг севимли футболчисини айтиши мумкин. Кимдир ажойиб голлар урган Жан-Пьер Папин деса, бошқалар Мишель Платинини танлайди.

Мен эса Каримни айтаман. Чунки мен уни шуғуллантирганман ва у нималарга қодирлигини биламан. Ҳар қандай ҳолатда Бензема жуда юқори баҳога лойиқ.

Мен унга янги рекордларга эришишини ва "Реал" ва Франция жамоаси билан майдонда порлашини тилайман. У бундан ҳам кўпроғига қодир", – деди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Карим Бензема "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L’Équipe