Зидан "Ливерпуль"га қарши учрашув қайдномасини эълон қилди

Omonjon To`xtamirzayev
5 апр 2021, 18:30
"Реал" ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши дастлабки баҳс учун қайдномасини эълон қилди.

Жароҳатидан фориғ бўлиб, асосий гуруҳда шуғуллангани айтилган Эден Азар, жамоага ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида янграган хабарларга қарамай, қадномага киритилмади.

Ярим ҳимоянинг бошқа бир вакили Федерико Вальверде эса рўйхатдан жой олган. 

Шунингдек, бу баҳсни мадридликлар ҳимоячилари Серхио Рамос ва Дани Карвахаль ҳам ўтказиб юборади.


"Реал Мадрид" қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Альтубе.

Ҳимоячилар: Милитао, Варан, Начо, Марсело, Одриосола, Менди.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Вальверде, Иско, Аррибас.

Ҳужумчилар: Бензема, Асенсио, Васкес, Винисиус, Мариано Диас, Родриго.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›