

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль" форварди Садио Мане билан суҳбатлашди.
Франциялик мутахассис сенегаллик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Реал" раҳбарияти ҳозирга бу трансфернинг имкониятларини ўрганмоқда. Хусусан, "қироллик клуби" Манени Азар билан тандем ҳосил қилишига ишонмоқда.
Садио Маненинг трансфери Мадрид клуби учун 150 миллион еврога тушиши мумкин.



