Зидан Исконинг кетишига қаршилик қилмайди
14 дек 2020 09:04
Янгиликлар
“Реал” устози Зинедин Зидан жамоа аъзоси Исконинг клубдан кетишига қаршилик қилмайди. Француз мутахассиси ҳал қилувчи ўйинларда ўзини кўрсата олмаётган футболчини ўз режаларидан чиқаришга қарор қилган. Исконинг ўзи эса қишки трансферлар ойнасидаёқ “Реал”дан кетмоқчи.
Иско “Реал” шарафини 2013 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Футболчи жорий мавсум Ла Лига ва ЕЧЛда жами 9 та ўйинда қатнашди. Уларнинг ҳеч бирида майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилмаган.
Исконинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар