Зидан Искони қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
17 мар 2020
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ёзги трансферлар ойнасида клубдан кетмайди.

"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг айтишича, у испаниялик хавбекка эҳтиёж сезади, шу сабаб унинг сотуви ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси футболчисига "Наполи", "Арсенал" ва "Челси" клублари рақобат қилаётган эди.

Иско жорий мавсум Ла Лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca