UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 19:15"Ризеспор" — "Анқарагучу". Алиқулов асосий таркибда  0 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  2 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  20 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  5 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас Янгиликлар

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас

Теглар :  Зинедин Зидан
"Олд Траффорд"дагилар Моуриньодан кейинги ҳаётни ўйлашни бошлаб юборишган.

Жамоа раҳбарияти туфайли Луи Ван Гал билан бўлган воқеалар яна қайтарилмоқда. Англия кубоги финалидаги ғолибликдан кейин берилган истеъфони голландиялик мутахассис хоинлик деб ҳисоблаганди.

"Юнайтед"нинг сўнгги икки мураббийлари қийинчиликсиз танлаб олинди: кўплаб совринларга эга чиққан, кучли ва ўша паллада ишсиз эди. Уларга чегарасиз эркинлик берилди ва шундай ҳолатда ҳам жамоанинг қайта яралиши юзага келмади.

Ҳозирча МЮ ривожланиш йўлига тушиб олишдан анчагина узоқда, ва шуни тахмин қилиш мумкин-ки, Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон ҳам португалиялик ҳамда Ван Гал давридаги принципни танлайди. Зидан - клуб раҳбарияти ва Эд Вудворд учун ажойиб вариант.

ЕЧЛдаги уч соврин билан "Реал" тарихига ажойиб равишда кирган мураббий кутилмаганда истеъфога чиқди. Француз - айни дамда ишсиз юрган энг машҳур мураббий. У ёш, ғайратли ва мухлислар учун ҳам қизиқарли.

"Юнайтед"нинг кўплаб мухлислари Сер Алексни эслатиб юбораётган Зиданни ҳозироқ "Олд Траффорд"га олиб келишни истамоқда. Ажабланарли жойи йўқ: унинг кўриниши шотландияликнинг фонини беради (Сер Алекс ҳам ёшлигида жамоага келган, муваффақиятларга ўч бўлган), шунингдек, иш услуби ҳам.

Зидан Ферги каби, фақатгина тактиканинг даҳоси эмас, шунчаки доҳий! Унинг "Реал"и олиниши мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Баъзида рақибни жарима майдончаси ичида қамаб қўйган бўлса, айрим вазиятларда қарши ҳужумларда жазолади. "Реал" жуда ёмон ўйин кўрсатган вақтлари ҳам бўлди, аммо улар ўз кучи билан буни ювиб кета олишди.

"Юнайтед"да ҳам шундай эди - машҳур Ферги-тайм жамоанинг кўплаб ўйинларини қутқариб қоларди ва ажойиб тарих яратарди. Зидан ҳам жамоасини ушбу шароитга мослаштирди ва шундан қобилиятни сингдирди. У таркибда катта ротацияни амалга оширди, бироқ ўшанда у ёки бу футболчиларнинг ўзини кўрсата олишини ҳам ҳисобга олди.

Ниҳоят, у Моуриньо "Мадрид"да ҳам "Манчестер"да ҳам ярата олмаган бирдамликни ярата олди. Захирада ўтирган футболчи ҳам Зиданга ишонч билдирди ва ўз вақтини кутди.

Зидан ва "Манчестер Юнайтед" бир-бири учун яралгандек. Бироф "но" томони бор: Зидан боргунига қадар "Реал"да "Манчестер"дагидек муаммолар йўқ эди. Рафа Бенитес ярим йил давомида бунчалик даражада ёмон ишламаганди.

"Манчестер"даги ишлар жуда ёмон. Табассум ва катта ваъдалар билан жамоага келган мураббийлар 6 ойдан кейин ўлим билан юзлашаётганлар каби бўлиб қолмоқда. Раҳбарият рекорд даражада даромадга эга бўлмоқда, бироқ вазият ҳал бўлмаяпти: мураббийга абсолют даражада эркинлик берилмаётган бўлса, раҳбариятнинг ўзи ҳам трансферларни тўлиқлигича назорат қила олмаяпти.

Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон эса катта эҳтимол билан жамоанинг асосини сақлаб қолмайди. Ҳудди "Реал"даги каби Зидан ўз услубига мос тушганларнигина олиб қолади ва катта ўзгаришларни амалга оширади. Зинедин "Реал"га жуда кам футболчи трансфер қилди, Тэо ва Себальос эса перспективлик учун олинганди. Зизу бошқаларга намуна бўла олмайдиган жамоани қабул қилиб олди ва ҳар бир юлдузга ўзининг кучли томонини кўрсатиш учун имконият қилиб бераверди.

У яна бир марта жамоани "қайта қуриш" кераклигини сезганида, истеъфога чиқди. У "Манчестер Юнайтед"ни ҳам бошқатдан ярата олишни уддалармикин? "Реал" уч мавсум мобайнида асосий вазифаларини ўзгартирмади, бу вақтда "Юнайтед" қимматбаҳо трансферлар орқали ҳам етук жамоага айланмади.

Зидан ташлаган ҳар бир қадамида муаммоларни ҳал қилиши керак бўлди. Агарда у Ван Галдан кейин жамоада ишлаганида аллақачон сочи тўкилган бўларди, албатта бу хазил. Модрич ўрнига қайсар, агенти орқали гапирадиган Погба, Криштиану Роналдунинг ўрнига мелонхолик Марсьяль ва узоқ вақт бир темпда ўйнай олмайдиган Мата, Рамос ва Марселонинг ўрнида Смоллинг ва Шоу. Зиданнинг сочи ўсиб, яна тўкиладиганга ўхшайди.

Бу инсонлар Зиданни ўйинда қутқара олиши мумкинми, уларнинг барчаси ҳам режаларга кирадими? Шундай бўлмаган тақдирда, орадан бир неча ойлар ўтиб, ўз вазифаларини бажарадими ёки йўқ, шу ҳақида пичирлай бошлашади. Бундай ҳолатларда ҳар доим ўзинг учун энг керакли йўлни топиб олишинг керак.

Зидан "Реал"даги илк ярим йиллигидаёқ ишончга кирди, ЕЧЛда ғолибликка чиқди, чемпионатда ғалабали серия қайд этди. Шундан сўнг Перес жамоанинг ишларига аралашишга журъат қила олмади - у француз билан гапи бир жойдан чиқмаслигидан қўрқди. Бу ерда ҳар қадамда курашиш керак: футболчиларни бошқариш, раҳбарият билан яхши муносабат, асосийси жамоанинг биринчи ўринга қайтариш.

"Юнайтед" - юқори савияли футболчиларга тўла, бироқ бефарқлик ва тасодифий футболчилар билан шаклланган жамоа. Жамоанинг ўйинига маза бериш эса бир инсоннинг асосий вазифаси.

Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олса, ўз одатидан чекиниши ва кўплаб трансферларни амалга ошишига тўғри келади. Кўплаб футболчилар жамоанинг савиясига тўғри келмайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика