

Сўнгги хабарларга кўра, каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль ва жамоа етакчиси Лионель Месси ўртасида низо келиб чиққан.
“Барселона”даги вазиятга келсак, бу “Реал”га ёрдам бермайди, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Улар рақобатбардош жамоа ва бундан кучсизланиб қолишмайди. “Барса” мавсум охирига қадар бизга рақиблик қилишда давом этади, Яхши ўйинчилар эса доим яхшилигича қолади”, – дея қайд этган Зидан.



