Зидан битта учрашувдан сўнг Бенхаккернинг натижасини такрорлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 дек 2016, 12:43
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Депортиво"га қарши ЛаЛиганинг 15-тур учрашувида жамоа собиқ устози Лео Бенхаккернинг рекордини такрорлаши мумкин.

Голландиялик мутахассис 1989 йилда "Реал" билан кетма-кет 34 та учрашувда мағлуб бўлмаган. "Барселона"га қарши баҳсдан сўнг Зидданинг серияси 33 та ўйинга етди.

Айни дамда кетма-кет мағлубиятсиз учрашувлар бўйича Испанияда "Барселона" рекордчи. Жамоа Луис Энрике қўл остида 2015/16 мавсумда 39 та ўйинда мағлубиятга учрамаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›