

"Кунма-кун ҳаракатда бўлишим ва қарор қабул қилишим керак. Менга ёқмайдиган ёки менга мос бўлмаган вазият бўлса, ўзим энг яхши ҳисоблаганимни бажараман. Бу жиҳат кўплаб ютуқларга эришган ўйинчиларга қийин бўлиши ҳам мумкин.
Бэйл қоладими йўқми билмайман, тўғриси. Мен сўнгги вақтларда бошқа футболчиларни ҳисобга олмоқдаман", - дейди Зидан.




