

"Ҳаммасига вақт керак, шу қаторда Бэйлга ҳам. Ҳозир у нормал режимда шуғуллана бошлади. Кейин эса у майдонда яхшироқ натижа кўрсатишини истаймиз. Бироқ ҳозирча бу борада хотиржаммиз, чунки тез орада ҳаммаси жойига тушиб кетади.
У босимни ҳис қиляптими? Бэйл босимни енгиб ўтиши мумкин. Доимо унинг трансфер нархи ҳақида гапиришади. "Реал"га ўтганимда, менда тезда ижобий натижаларни кутишган ва аввалига бу қимматга тушган. Асосийси - футболчининг мотивацияси ва унинг истаги. Биз Бэйлни энг яхши формасида кутяпмиз. У керакли формасини тиклаб олишига шубҳа йўқ. Сабр керак" - дейди Зидан.



