Зидан Бенземанинг узатмаси ҳақида: “Бу мени ҳайратлантираётгани йўқ”

29 июн 2020, 07:06
“Реал” устози “Эспаньол”га қарши баҳсдан сўнг (1:0) фикрлари билан бўлишди.

“Асосийси уч очколи бўлдик. Айниқса, мураккаб майдонда бунга эришилгани аҳамиятли. Рақиб жуда яхши ўйин ўтказди. Бенземанинг узатмаси? Бу мени ҳайратлантиргани йўқ. У шундай вазиятларни ярата оладиган футболчи. Олдинда яна 6 та ўйин бор. Ҳаммаси охирги турда ҳал бўлади. Ҳар бир ўйинда курашишимиз лозим. Бу сафар Ла Лиганинг иккинчи ўриндаги жамоаси сўнгги поғонадаги клубга қарши ўйнади. Лигада ҳамма нарса юз бериши мумкин”, — дейди Зидан.

“Реал” навбатдаги учрашувини 2 июлда “Хетафе”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS.com