Зидан: "Барселона" - "Реал" учрашувида имкониятлар тенг"

Aslanov Jasurbek
2 дек 2016, 18:14
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Реал" ғалаба қозониш учун ҳаммасини бажаради. Агар биз бор эътиборимизни ушбу учрашувга қарата олсак, яхши натижага эриша оламиз. Дурангга рози бўламанми? Мен натижа эмас, яхши ўйин кўрсатиш ҳақида ўйлаяпман.

Иньестанинг сафга қайтиши? Иньеста "Реал"нинг режасига ҳалақит беролмайди. У жамоа учун жуда муҳим. Месси? "Барселона"да бошқа яхши футболчилар кўп.

Биз етакчимизми? Йўқ, имкониятлар тенг" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›