

Бельгиялик футболчи меҳмондаги "Эльче"га қарши ўйинда ўз имкониятини олади.
- Азар эртага ўйин учун қайдномага киради, мен унга бироз ўйин амалиёти беришни режалаштиряпман. У бир неча кун давомида жамоа билан бўлди ва биз вазиятдан максимум фойдаланмоқчимиз, - дейди Зидан.
Бельгиялик футболчи бир ойдан бери майдонга тушмаяпти. У сўнгги бор 28 ноябрь куни уйдаги "Алавес" (1:2)га қарши ўйинда ҳаракат қилган эди. "Гранада"га қарши олдинги ўйинда эса Азар захира ўриндиғида ўтирди.



