UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  0 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  10 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Зидан "Атлетико"га қарши дурангдан кейин:"Биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик" Янгиликлар

Зидан "Атлетико"га қарши дурангдан кейин:"Биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 7-турида "Атлетико" билан муроса йўли танланган учрашув ҳақида фикрлари билан бўлишди.

"Биз жамғарилган очкодан кўпроғига лойиқ эдик. Лекин, ўйинчиларни табриклашим шарт. Биз яна бирдамликни намойиш этиб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатдик, аммо ҳужумда бизга нимадир етишмади. Буни устида ишлаймиз ва албатта юксакликка эришишни истаймиз.

Ўйин 0:0 бўлиб турганида, кўпроқ таваккал қилишимиз мумкин. Сизга яна бир нарсани айтишим мумкинки, келажакда албатта ўзимиздан қўшамиз. Ҳужумдаги барча ҳаракатларимизни бузишга интилган рақиб билан ўйнадик. Бизга омад озгина етишмади ва энди кейинги ўйинга тайёрланамиз.

Бэйл яхши ўйнамоқда. Жамоадаги барча футболчилар муваффақият учун ҳаракат қилишмоқда. Гарет жамоанинг ривожи учун яхшигина меҳнат қиляпти. Ҳамма каби у ҳам ҳужумда кўпроқ иш қила олади, лекин ҳимояда ҳам ёрдам бермоқда", – дейди Зидан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика