Зидан: "Агар ҳеч кимни сотмасак, "Реал"да янги футболчилар бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
20 авг 2016, 18:45
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Реал Сосьедад"га қарши баҳсдан олдин журналистлар билан мулоқот қилди.

"Агар ҳеч ким кетмаса, жамоада янги футболчилар бўлмайди. Бу факт. Қўл остимдаги бор футболчилардан мамнунман. Жамоа тайёр. Футболчилар янги мавсумни сабрсизлик билан кутишмоқда. У қийин бўлади, аммо биз тайёрмиз.

ЛаЛига биз учун жуда муҳим. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатда ғолиб бўла олмадик, буни ушбу мавсумда бажаришга уриниб кўрамиз. "Реал Сосьедад"га қарши баҳс қийин бўлади. Улар уйда яхши ўйнашади" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS