Жозе Моуриньо: "Лэмпардга бўлган муҳаббатимиз тугаган"
22 сен 2014 01:05
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Лэмпардга бўлган муҳаббатимиз тугаган"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Сити" билан бўлган ўйиндан сўнг учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Лэмпард "Манчестер Сити" футболчиси. Мен футболда содиқлик, муҳаббат ва шавқ деган нарсаларга ишонмайман. Балки мен прагматик футболни севганим учун шундайдир. Фрэнк асосий рақибимиз бўлмиш "шаҳарликлар" сафига ўтиб кетган кунидан бошлаб унга бўлган муҳаббатимиз тугаган эди. Лэмпардни мухлислар илиқ кутиб олишди. Бу "Челси" ва Англия. "Челси" мухлислари ва одамлари ҳеч кимни унутишмайди. Мен буни "Интер"да ишлаганимда ҳис қилганман. "Челси" ҳар тарафлама жуда чиройли клуб. Ҳар қандай футболчи асосий рақиби таркибига ўтганидан сўнг дам олиш учун эмас, футбол ўйнаш учун майдонга тушади. Балки эмпард яна "Челси" мухлисига айланар. Лекин бу нарса қачонки у "Манчестер Сити"ни тарк этганидан сўнг бошланади. Ҳозир эса Лэмпард "Челси"ни мағлуб этишни истайди. Футбол табиати бу.
Жамоамнинг бугунги кўрсатган ўйинидан кўнглим тўлди. Фақат ўтказиб юборилган голда хатога йўл қўйдик. Топ клублар билан ўйнаганда концентрацияни йўқотмаслик зарур. Ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин. Бугун бизни биргина хатомизни деб гол уришди.

Фикрлар