
"Жуда ҳам хурсандман. Овоз берганларга раҳмат. Ҳеч ким бир ўзи ўйинларда ғалаба қозона олмайди ва жамоа ҳаммасидан устун! Барча жамоадошларимга ва "Бенфика" раҳбариятига раҳмат" - дейди Жонас.
Йилнинг энг яхши мураббийи номи Жорже Жезушга ("Бенфика") насиб этди. "Бенфика" дарвозабони Жулио Сезар эса мавсумнинг энг яхши дарвозабони номини қўлга киритди. Йил кашфиёти - Оливер Торрес ("Порту").