Жо Харт: «ЦСКА 1:5 ҳисобида ютқазди? Йўғе»

Narzulla Saydullayev
18 сен 2014, 08:42
«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Харт Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Рома» ва ЦСКА ўртасидаги ўйиндан сўнг (5:1) ўз фикрларини билдирди.
«ЦСКА 1:5 ҳисобида ютқазди? Йўғе. Эшли Коул майдонга тушмаганида шундай бўлдими, тушганида нима бўларди.

Биз эса кучли жамоага қарши курашдик. Баҳс сўнггида гол ўтказиш жуда аламли.

Менимча дуранг адолатли натижа бўларди. Рақибни анча меҳнат қилишга мажбур қилдик.

Энди «Рома» ва ЦСКАга қарши яхши ўйнашимиз керак. Гуруҳдаги қолган барча ўйинларни ютишга қодирмиз», – дейди Харт.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru