
"Бу йиқилиш менга таъсир қилгани йўқ. Ўзим ҳам кулиб юбордим! Йиқилиб тушиб, гол ўтказиб юбориш оддий ҳолат. Бундай вазиятлар бошқа футболчилар билан ҳам содир бўлиши мумкин, бу сафар мен билан юз берди. Месси жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Бу футбол, баъзан аҳмоққа ўхшаб кўринасан, аммо бунга эътибор қаратмаслик керак" - дейди Боатенг.