Жефри Кондогбиа : “Ўзбекистонга қарши қийин бўлади”
03 июл 2013 15:50
Янгиликлар
Жефри Кондогбиа : “Ўзбекистонга қарши қийин бўлади”
Жефри, Франция терма жамоаси ниҳоят Жаҳон чемпионатида ўз ўйинини топди деб айтсак бўладими?
"Топдикми, йўқми билмайман. Биз ўз ишимизни бажардик. Бў ўйин бизни чорак финалга олиб чиқди."
Сизлар гуруҳ босқичидагига қараганда эркинроқ харакат қилдинглар...
"Ҳа, бир мунча эркинроқ, аммо биз доим шундай ўйнашга интиламиз. Бу ўйинимизни давом эттирсак “машина ишга тушади” деб ўйлайман. Бугун яхши ўйин кўрсатдик, аммо биз шундай ўйнашда давом этмоқчимиз, айниқса кейинги ўйинда (Ўзбекистонга қарши)."
Гуруҳ бахсларида Гана дарвозасига муҳим гол киритган эдинг. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Бу яхши бир одатга ўхшаяпти...
"Яхши одатми, билмайман, аммо уни давом эттиришга умид қиламан (кулади). Биз айниқса кўп гол урганимиздан хурсандман. Ҳужумкор ўйин борасида биз сифат намойиш этдик."
Плей оф ўйинлари гуруҳ ўйинларидан қийинроқми?
"Ҳа, чунки энди битта ўйин тақдиримизни ҳал қилади. Бу қўшимча босим юклайди ва қўшимча концентрация талаб этади."
Ўзбекистонга қарши ўйинда сизлар фаворитсизлар...
"Бу бошқа ўйинлардек бир ўйин. Улар чорак финалга чиқишибдими, демак улар бунга ҳақлилар. Бу қийин бўлади."
Фикрлар