UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  1 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

ЖЧ БМЛ. 5-тур Янгиликлар

ЖЧ БМЛ. 5-тур

Бугун соат 18:00да 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Саволлар сони 8та.

Савол жавоблар пайтида сайтда ўзаро мулоқотга киришиш қатъийян ман этилади.

Чалкашликларни келтириб чиқараётганлиги учун админ томонидан айтилган жавобдан сўнг қабул қилинган жавоблар ўчирилади.

Ҳар бир саволга ўйлаш учун 5 дақиқа вақт берилади. Савол берилгандан кейин 5 дақиқа давомида жавоб қабул қилинади. Савол чиқиши кечикиб қолган пайтда, "савол қани?" деган коментлар бўлмасин. Савол чиқади! Бугун фақат ва фақат жавоб берилиши керак!

Бугунги баҳс саволлари айнан шу хабарда бериб борилади.

Савол №1: Перу терма жамоаси ЖЧларда қандай совринга эга чиққан?
Жавоб: 1970 йил фейр плэй соврини

Савол №2: Тиагу Мотта (Италия), Эсекьель Гарай (Аргентина), Тони Кроос (Германия). ЖЧда иштирок этаётган бу футболчиларда боғлиқлик бор?
Жавоб: Бугунги ЖЧда иштирок этаётган бу уч футболчи туғилган йиллари, терма жамоалари жаҳон чемпионлигини қўлга киритганлар. Тиагу Мотта (Италия-82), Эсекьель Гарай (Аргентина-86), Тони Кроос (Германия-90).

Савол №3: 1998 йилги мундиал Францияда бўлиб ўтган барчага маълум. Ўша ЖЧни қабул қилиш учун яна қайси икки давлат даъвогарлик қилганди?
Жавоб: Марокаш, Швейцария

Савол №4: Суратдаги футболчимиз ким?
Жавоб: Ҳамза Каримов. Босния ва Герцоговина билан ўйиндан.

Савол №5: ЖЧлар тарихида ўртача энг кўп томошабин келган мундиал қаерда ва қачон бўлган?
Жавоб: 1994 йил АҚШда. Ўша мундиалга ўртача 68,991 томошабин келган.


Савол №6: Шандор Кочиш, Паоло Росси, Роберто Бажжо, Фабио Каннаваро бу футболчиларни нима бирлаштириб туради?
Жавоб: Уларнинг барчаси ЖЧларда кумуш тўпни қўлга киритишган

Савол №7: Гейнрих, Саломов .... Мурзоев, Ражабов. ТЎРТТА нуқта ўрнига тўғри жавобни қўйинг.
1. Муллажонов, 2. Насимов, 3. Кападзе, 4. Жепаров.
Жавоб:  Гейнрих -1984, Саломов -1985, МУЛЛАЖОНОВ -1986, Мурзоев  -1987, Ражабов  -1988.

Савол №8: Германия 12, Бразилия 10, Италия 8. Савол: Испания ва Англияда бу рақам неччи?
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика