
"Лолалар юрти" жамоаси мундиал вақтида Рио-де-Жанейрода яшаб шу ерда шуғулланишлари маълум бўлди. Голландия қайси шаҳарларда ўйинларини ўтказиши қуръадан сўнг маълум бўлади, аммо нима бўлишидан қатъий назар терма жамоа Риода яшайди.
Эслатиб ўтамиз, Голландия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши тугашига икки тур қолганида йўлланмани нақд қилишди.