Унга кўра, 18 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Қатар учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланса, ҳудди шу пайтда параллел равишда кечадиган Жанубий Корея ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Жанубий Корея ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув маҳаллий вақт билан 21:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичи «А» гуруҳида 11 очко билан етакчилик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашнинг кейинги тур учрашувини 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади. Саралашнинг сўнгги турида эса, Ўзбекистон ўз майдонида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.