UZ

Сўнгги янгиликлар

02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  26 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  2 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  2 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  1 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  42 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  196 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  20

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун 1/8 финалдан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.
Форталеза шаҳридаги “Кастелан” стадионида Голландия ва Мексика ўзаро баҳс олиб боради. Яхши биласиз, бундан тўрт йил муқаддам ЖАРда ўтказилган мундиалда Голландия финалга қадар етиб бориб, якунда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшанда голландларга Берт ван Мервейк бош мураббийлик қилган.

Ҳозирги жамоани эса Луи ван Гаал бошқармоқда ва мутахассисларнинг айтишича, ҳар икки жамоа бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳозирги жамоа мухлисларни айниқcа ўткир ҳужумлари билан ҳайрон қолдирмоқда. Голландия гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп тўп киритган жамоа бўлди: 10та гол. Голландлар кўп гол уриши учун биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилиши шарт эмас. Масалан, Чили билан ўйинни олайлик. Голландия бутун ўйин давомида тўпга 36 фоиз эгалик қилган бўлишига қарамай, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ван Гаалнинг энг асосий қуроли шундаки, жамоа ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади.



Қизиғи шундаки, Мексика ҳам Голландия каби ҳужумга тез ўтишни маъқул кўради. Шундай экан, бугунги учрашувнинг анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мигель Эррера шогирдлари Хорватия ва Мексика билан кечган баҳсларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашди, шунга қарамай ижобий натижага эришишди. Аммо бугунги плей-офф баҳсида барибир Голландия фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Луи Ван Гаал дисквалификация туфайли гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборган Робин ван Персини бугун илк дақиқалардан майдонга туширади. Роббен, Блинд, де Врей, Найжел де Йонг гарчи алоҳида шуғулланган бўлишса-да, улар ҳам бугунги беллашувга тайёр. Мексикада эса битта йўқотиш бор. Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб Хосе Хуан Васкес ўтказиб юборади ва унинг ўрнини Карлос Сальсидо эгаллайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГОЛЛАНДИЯ – МЕКСИКА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Предро Проэнса (Португалия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мантинс Инди — Янмаат, де Йонг, де Гузман, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Мексика: Очоа — Родригес, Маркес, Морено — Агилар, Эррера, Сальсидо, Гуардадо, Лаюн — дос Сантос, Перальта

Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Мен бу ерга бир йил олдин ҳам келгандим ва ўшанда ҳаво анча иссиқ эди. Лекин намлик юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Менимча, об-ҳаво Мексикага ҳам ўз таъсирини ўтказади”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“КОНКАКАФ кучайиб бормоқда. Энди бу минтақада кучсиз футбол мавжуд дея олмаймиз. Биз энди бошқа қитъалар билан ҳам тенгма-тенг кураша оладиган савияга чиқдик. Мухлисларимиз яхши қўллаб турса Голландиядан ҳам ўта оламиз”.



Қизиқарли фактлар
-   Голландия ЖЧ гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол урди: 10та
-   Мексика гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди.
-   Мексика ўз тарихи мобайнида фақат икки марта ЖЧ чорак финалига йўл олган
-   Голландия жаҳон чемпионатларидаги охирги ўнта учрашувдан 9тасида ғалаба қозонган.
-   Арьен Роббен терма жамоада ўзининг охирги 9та ўйинида 8та гол урди
-   Робин ван Перси МТЖдаги охирги 25 учрашувида 21та гол урди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика