UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  1 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  4 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

ЖЧ-2013 (U-17). Стадионда россиялик скаутлар Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Стадионда россиялик скаутлар

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида секин-аста гуруҳдан чиқадиган жамоалар ва турнир билан хайрлашадиганлар аниқланиб бормоқда.
Кеча Аргентина - Австрия баҳсини кўриш учун Дубайдаги энг ихчам стадионлардан бирига бордик. «Ал Рашид» стадионида пойтахтнинг «Ал Аҳли» клуби уй учрашувларини ўтказади. Шаҳарнинг нариги четидан бу ерга бемалол метрода келиш мумкин. Бекат номи ҳам «Рашид Стэдиум» деб аталади.

Аргентина - Австрия баҳси маҳаллий вақт билан 20:00да бошланди. Фужайрадаги стадионга кириш пуллик бўлса, Дубайдаги стадионга кириш бепул экан. Сотувчидан чипта нархини сўраганимизда ҳазиллашиб беш минг деди. Кейин эса учаламизга биттадан текинга чипта тутқазди (стадионга уч киши бордик: мен, ҳамкасбим Нодирхўжа Юлдашев ва футбол мухлиси Саидмурод ака). Аслида бу ерга келган кунимиздаёқ ФИФАнинг барча ўйинларга кириш имкониятини берувчи махсус рухсатномасини олганмиз. Шундоқ бўлса-да, чипта нархини билишга қизиқиб кўрдик.

Биринчи турдан сўнг Аргентина ва Австрия ҳисобида бир очкодан мавжуд бўлиб, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви шиддатли кечиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам. Тўғри, ном жиҳатдан Аргентина фаворит эди, лекин Австрия ҳам бўш келмади. Жамоа дурангга лойиқ ўйин кўрсатди, лекин баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида ўз дарвозасидан учинчи тўпни ўтказиб юбориб, натижада 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Менга айниқса ўйиндаги шиддат, футболчиларнинг охиригача курашиши жуда ёқди. Эътибор беринг, майдонда 17 ёшгача футболчилар тўп сургани билан худди катталардек фикрлашади. Тезкор қарор қабул қилишда, тўпни вақтида шеригига етказиб беришда Жанубий Америка вакили ҳам, Европа вакили ҳам ўрнак бўла олади. Ишонинг, ўйиндаги шиддатни ўзимизнинг олий лигада деярли кўрмайсиз. Олий ва биринчи лигадаги аксарият ўйинлар писта чақиб кўриладиган ўйин дейилади. Лекин кечаги учрашув одамни бир пасда ўзига маҳлиё қилди-қўйди.

Агар шу ўйин дуранг билан якун топганида Ўзбекистон ўсмирлар термаси муддатдан олдин гуруҳдан чиққан бўларди. Шундай бўлдики, Австрия 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шунда биз беихтиёр Гол! деб бақириб юбордик. Биздан бир қатор юқорида ўтирган журналистлар ҳайрон: бизни Австриядан келган деб ўйлашди, шекилли. Лекин европаликдар дурангни сақлаб қола олишмади. Баҳс тугашига жуда кам вақт қолганида Аргентина учинчи тўпни киритди. Эътиборлиси, ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам Австрияда жуда қулай имконият бўлди. Аммо футболчи бироз кучли зарба бергани учун тўп дарвозанинг анча юқорисидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг танаффус вақтида уч-тўрт нафар россияликларга кўзимиз тушди. Улар биздан бироз пастроқда ўтиришган экан. Мураббийларнинг бири «Локомотив», бири ЦСКА, бири «Динамо» яна бири «Спартак» формасини кийиб олган. Ёши каттароғининг олдига бордим. Салом-аликдан сўнг у ёқ бу ёқдан гаплашдик.

- Сиз Москванинг «Локомотив» футбол клубида ишлайсизми?  сўрадим ёши катта мураббийдан.

- Ҳа. Локомотив болалар футбол мактабида 1996 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантираман. Яъни, гуруҳнинг бош мураббийиман. «Локомотив»да бирор танишинг борми?
-
- Бор, албатта. Фақат энди у ёш бола эмас. Жамоанинг асосий таркибида ўйнаяпти  Виталий Денисов.
- Қизиқ, уни қаердан биласан?

- Ахир ҳамюртмиз-ку. Мен ўзбекистонликман. Терма жамоамиз аъзоси Денисов йил бошида «Локо» сафига келиб қўшилди.
- Тўғрисини айтсам, Денисов тезда янги жамоага киришиб кетди. У  ҳақиққий профессионал.

- Афтидан жаҳон чемпионатини кузатгани келганга ўхшайсиз.
- Ҳа. Мана ёнимда Россиянинг бошқа клубларида ишлайдиган ҳамкасбларим ўтирибди. Мен 1996 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантираётганим учун бу мусобақа биз учун қизиқ туюлди ва дарҳол БААга отландик. 17 октябрь куни келгандик ва шундан бери фақат Дубайдамиз. Ҳозирча бошқа шаҳарларга борганимиз йўқ.
 
- Россия ўсмирлар термаси дастлабки икки учрашувда мағлубиятга учради.
- Бу борада жамоамизга ҳавас қилиб бўлмайди. Лекин Ўзбекистон ўсмирлари қайд этаётган натижалардан хабарим бор. Ҳозирча Дубайдан чиқишга вақт бўлмади. Шу боис бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинларни кўрганим йўқ. Натижаларни ҳам фақат интернет орқали билиб турибмиз.

- Ўзбекистон термаси хусусида сизда бирор бир таассурот борми?
- Тўғрисини айтсам, жамоангиз иштирокидаги ўйинларни кўрган эмасман. Шу боис бир нарса дея олмайман. Лекин қайд этаётган натижаларга кўра яхши жамоага ўхшаяпти. Мен илгари тўп сурган футболчиларни кўпроқ биламан. Ўз вақтида ўзбекистонлик икки футболчига нафақат менинг, балки кўпчилик россияликларнинг ҳурмати баланд эди: булар  Миржалол Қосимов ва Михаил Ан. Ҳозирги футболчиларни эса унчалик танимайман.
 
- Сизни клуб бу ерга нима мақсадда юборган?
- Мақсад битта  замонавий футбол билан ҳамнафас бўлиш ва бошқа давлатларда тўп сураётган ёш иқтидор эгаларини кўздан кечириш. Агар бизга жаҳон чемпионатида ўйнаётганлардан кимнингдир ўйини ёқиб қолса, уни «Локомотив»га чақиришга ҳаракат қиламиз. Бир сўз билан айтганда, мен бу турнирда россиялик скаут вазифасини бажаряпман.

Николай Михайлович Ульянов билан суҳбатимиз шу билан якунига етди. Менга россиялик мураббийларнинг ўз ишига бўлган муносабати ёқди. Улар футболчиларни ёшлигидан кузатиб боришни аллақачон йўлга қўйиб олишган. Ва шу тариқа кимдир маъқул келса, обдон кўздан кечириб кейин клубга таклиф этишади. Яъни, бизга ўхшаб таваккалига бирорта легионерни олиб келишмайди. Қанийди, бир кун келиб бизнинг клубларда ишлаётган болалар мураббийлари ҳам жаҳон чемпионатларига бориш имкониятига эга бўлишса-ю, ҳадеб иккинчи лига, тайёрлов гуруҳлари мусобақаси деб юравермасдан, ҳақиқий футбол ҳавосидан баҳраманд бўлиб, шунга яраша малака ошириб боришса.


Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика