UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  2 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  5 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

Жанубий Корея иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди Янгиликлар

Жанубий Корея иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги-2015нинг "A" гуруҳи Қувайт - Жанубий Корея учрашувини шу ерда кузатишингиз мумкин.

Қувайт - Жанубий Корея  0:1

Голлар: Нам Тай Хи 35.

Огоҳлантириш: Жанг Хюн Су 18, Ча Ду Ри 70.
13 январь 2015. Канберра. "Канберра" стадиони.
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон ва Муҳаммад Ризо Абулфазли (иккиси Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Юдаи Юмамото (Япония)
Бешинчи ҳакам: Нажаҳ Алҳамаидаҳ (Ироқ)

Қувайт: Ҳамид Юсуф, Амир Матуғ, Фаҳад Авад, Фаҳад Ал Ҳажери, Абдуллоҳ Ал Бураики, Абдулазиз Ал Энази, Фаҳад Ал Иброҳим, Султон Ал Энази, Месаид Ал Энази (C), Юсуф Носир, Али Мақсид. 
Жанубий Корея: Ким Сеунг Гю, Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Ким Мин Ву, Нам Таэ Хи, Лу Кун Хо, Ли Мюнг Жу (Юнг Чол 45), Ки Сунг Юнг (C), Ким Юнг Гвон, Жанг Хюн Су, Ча Ду Ри.



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            Янгилаш    


Учрашув якунланди.

Бугун Австралия терма жамоаси ғалаба қозона оладими?


75-дақиқагача бўлган статистика.



73. Бир неча дақиқадан сўнг Брисбенда Ўзбекистон терма жамоасининг матбуот-анжумани бошланади ва унда Миржалол Қосимов ва Одил Аҳмедов иштирок этади.

Сиднейда машғулотлар бошланди.


70. Сариқ карточка. Ча Ду Ри. 


66. Жуда ва жуда ноаниқ зарба.


65. Жанубий Корея гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди. Рақиб дарвозасидан чамаси 25 метр узоқликда стандарт.


Ҳамюртларимиз тўп тепган стадионда бугун Уммон - Австралия ўйини ўтказилади.



61. Хавфли вазият!!! Қувайтликлар гол уришга жуда яқин келди, аммо сўнгги зарба муваффақиятсиз чиқмоқда.


60. Қарши ҳужумда Ли Кун Хо рақибларни жазолай олмади. Унинг ўткир бурчакдан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.


59. Хавфли вазиятт!!!!! Эназининг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

Австралия терма жамоаси ўйиндан олдинги машғулотларни бошлаш учун майдонга чиқишяпти.



56. Қувайт терма жамоасининг стандарти ноаниқ зарба билан якунланди.


53. Сон Хёнг Минни майдонга тушишини кўпчилик мухлислар кутаётган бўлса керак. Аммо мураббий бугун унга дам олиш учун шароит яратиб берган шекилли.


Ўзгариш. Мюнг Жу ўрнига - Юнг Чул.

Сиднейдаги стадион бугун тўлади шекилли. 


45. Иккинчи бўлим бошланди.


13:00. Бир соатдан сўнг мусобақа мезбони Австралия Уммон терма жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув ҳам матнли трансляция орқали сайтимизда ёритилиб борилади.


Биринчи бўлим статистикаси.



45. Танффус.


44. Эслатиб ўтамиз, "А" ва "B" гуруҳида биринчи ва иккинчи ўрин эгаллаганлар чорак финалда бир-бирига қарши майдонга тушади. Демак терма жамоамиз кейинги босқичда Австралия ёки Жанубий Кореяга дуч келиши мумкин (агар гуруҳ босқичи муваффақиятли якунланса).


Гол қандай юзага келди?



Ча Ду Рининг ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпини Нам Тай Хи боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди!

35. ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Нам Тай Хи.


Нодирхўжа Юлдашев, Ҳайрулла Ҳолиқов ва Нарзулла Сайдуллаев Брисбенда Осиё Кубогини ёритишда давом этяпти.


30. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! ЛИ КУН ХО бирга-бир вазиятда гол ура олмади!!!!!

Бу эса эртага Хитой - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтадиган стадион.


Майдондаги мухлислардан туҳфа.


20-дақиқагача бўлган статистика.



21. Ўқувчилармиз учун эслатиб ўтамиз, FIFA.UZда 3-турнинг трансфери ойнаси (дедлайн) 17 январь 11:00да ёпилади.


Биринчи 15 дақиқа ичида тўп кўпроқ майдон марказида бўлган.


18. Сариқ карточка. Жанг Хюн Су.


13. Осиё Кубогининг расмий сайтида "Жанубий Корея гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлай оладими?" деган саволга қуйидагича овоз берилган. 55% ХА, 45% ЙЎҚ.


1-турдан кейин Осиё Кубогининг статистикаси.


8. Эслатиб ўтамиз, FIFA.UZда Осиё Кубоги мусобақасининг ғолиби ҳамкоримиз "JOMA"нинг спорт либосига эга бўлади.


6. FIFA.UZда 2-тур учун ўз жамоангизга янги футболчилар харид қилдингизми? 


4. Жанубий Корея футболчилари рақиб жарима майдончасида хавфли вазият ярата олишди, аммо натижа йўқ.


1. "А" гуруҳида Австралия ва Жанубий Корея терма жамоаларида 3 очко бор, Уммон ва Қувайт эса 0.


0. Учрашув бошланди.


Кореялик мухлислар бугун ўзига ҳос кўриниш билан ўз футболчиларини қўллаб-қувватлайди.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сиз билан Австариляда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг 2-тур учрашувларини кузатишни бошлаймиз. Бир неча дақиқалардан сўнг Қувай ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳс бошланади ва биз ҳам матнли трансляциямизни бошлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика