Жанлуиджи Буффон: "Пранделли Италиянинг идеал таркибини танлади"

Aziz Tukhtamuradov
15 май 2014, 08:09
Италия терма жамоаси посбони Жанлуиджи Буффон ЖЧ-2014 учун ўз терма жамоасининг таркиби борасида фикр билдириб ўтди.

"Сўнгги тўрт йил ичида Италия терма жамоаси мухлисларини қайтара олишни уддасидан чиқдик.

Италия катта турнирларда ҳеч қачон фаворит ҳисобланмаган. Лекин, тарих бир қанча муваффақиятли иштирокларни кўрсатиб турибди.

Пранделли идеал таркибни танлади. Ўйлайманки, чақирилганларнинг барчаси миллий терма жамоага ҳаққоний равишда чақирилганликларини исботлайдилар", - дейди Буффон.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru