UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Жамшид Саидов: "Ёшларимиздаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ёшларимиздаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда"

Кеча бўлиб ўтган "Машъал" - "Бунёдкор" (2:0) ёшлари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Машъал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов билан суҳбатлашдик.
- Жамшид ака аввало кетма-кет қўлга киритилган ғалабалар билан табриклайман. Кечаги ва Жиззахдаги учрашувлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Раҳмат. Кеча бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, аввало , биз амалдаги ёшлар лигаси ғолибига қарши майдонга чиққанимизни билар эдик. Шу боис фақатгина жиддий қараш ва катта тайёргарлик билан майдонга тушдик. Муборакда катта футболни яна қайтишини байрам сифатида бошлаб берганимиздан хурсандмиз.

- Майдондан ҳаракат қилган йигитларнинг ўйинларидан қониқдим дея оласизми? 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак ҳам футболчиларда жиддий хатолар кўзга ташланди.
- Ҳақиқатдан ҳам мавсумдаги иккиинчи учрашувни ўтказдик. Камчиликлар бўлди , лекин мен йигитларни ўйинидан тўлиқ қониқдим. Ўйиндан кўнглим тўлди. Белгиланган вазифа ғалаба эди ва уддаладик. Йигитларга бунинг учун миннатдорчилик билдираман. Хатолар эса ошкор этилишидан фойда йўқ. Биз буларни алоҳида кўриб чиқиб муҳокама қиламиз.

- Элдор Шомуродов бугун бир бўлим давомида яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимдан майдонда кўрмадик.
- "Машъал"да яхши футболчи кўп. Биз ҳаммасига имконият беришимиз шарт. Шомуродовни ўйинидан қониқдим ва шу боис бошқа футболчиларга имконият бердим.

- Иккинчи бўлимда жамоамиз асосан ҳимояга эътибор қаратди. Бу тактик қўлланма эдими ёки "Бунёдкор" имконият бермадими?
- Бу  биринчи бўлимдан кейин қўлланган тактика эди. Биз ҳамма ўйинда ҳам ҳужумда ўйнамаймиз ва бугунги иккинчи бўлим айнан ҳимоявий ўйин бўлди. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланишимиз ва буни қўллашимиз учун керак эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика