UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  1 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  13 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  11 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1

Зепп Блаттер Қрим клублари Украина лигаларида ўйнаши кераклигини таъкидлади Янгиликлар

Зепп Блаттер Қрим клублари Украина лигаларида ўйнаши кераклигини таъкидлади

ФИФА президенти Зепп Блаттер ташкилотнинг Сан-Паулуда бўлиб ўтган когресси чоғида Қрим футбол федерациясининг Россия футбол иттифоқи таркибига қўшилиши масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Sportbox хабар бермоқда.
«Биз Қрим футболининг Россияга қўшилиши масаласини муҳокама қилганимиз йўқ. Умуман, Қрим масаласи – мураккаб, чунки халқаро нуқтаи назардан Қрим Украинанинг ҳудудий бирлиги», – дейди Блаттер.

«Бу дегани, агар Қрим футбол клублари профессионал лигаларда иштирок этишни хоҳлашса, у ҳолда Украина лигаларида иштирок этишлари мумкин», – дея қўшимча қилди ФИФА президенти.

Аввалроқ, Россия футбол иттифоқи Қрим ва Севастополь футбол федерацияларини ўз таркибига қўшиб олиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишини кечиктиргани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги сиёсий инқироз сабаб, Қрим март ойида референдум орқали ўз мустақиллигини эълон қилиб, Россия таркибига қўшилиш истагини билдирган эди. Шундан сўнг Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олган, ҳозирги вақтда Қримни Россия билан интеграция қилиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бироқ Қримнинг мақоми юзасидан ўтказилган референдум ҳам, унинг мустақиллик эълон қилгани ҳам, Россия таркибига қўшилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан ҳам, амалдаги Украина раҳбарияти томонидан ҳам тан олингани йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика