

"Зенит" ўз майдонида Швециянинг "Мальмё" жамоасини 4:0 ҳисобида таслим этди.
"Оқлар" сўнгги бор Чемпионлар Лигасида 2019 йилнинг 27 ноябрида ғалаба қозонишган эди. Ўшанда Санкт-Петербургда Франциянинг "Лион" клуби 2:0 ҳисобида таслим этилганди. Бу икки ғалабани 672 кун ажратиб турибди.
"Зенит"нинг ғалабасиз серияси саккиз ўйинни ташкил этди.



