UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8

Зеедорф "Милан" бош мураббийи? Янгиликлар

Зеедорф "Милан" бош мураббийи?

"Аякс" футбол мактаби тарбияланувчиси, фаолиятининг гуллаган даврини "Милан"да ўтказган Клаенс Зеедорф Италияга мураббий сифатида қайтиши мумкин.
"Sky Sport Italia"ни хабар қилишича, Сильвио Берлускони Зеедорфни Миланга олиб келишга жиддий бел боғлаган. Ҳаттоки у билан бошланғич шартномани имзолашга ҳам улгурди. 2012 йилдан бери Бразилиянинг "Ботафога" жамоасида фаолият олиб бораётган ярим ҳимоячининг мураббийлик борасидаги лицензияси бўлмасда, Берлускони унга жамоани ишониб топшириш ниятида. Ўз пайтида Ариго Саккини кашф қилган "Милан", яна бир юлдуз мураббийни тарбиялаш ниятида.

Аслида Зеедорф шу йилнинг ўзидаёқ "Милан" бошқарувига келиши режа қилинган экан. Аммо сўнгги лаҳзаларда Берлускони таваккалчиликка қўл урмаган. Зеедорфдан ташқари, "қизил-қоралар" бош мураббийлигига Андре Виллаш-Боашнинг ҳам номзоди илгари суриляпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика