

"Шомуродов билан алоқадаман, доимо суҳбатлашиб турамиз. Ундан машғулотлар қандай ўтишини, Италияда футбол савияси қандай эканлигини сўрайман. У мени Римга таклиф қилдими? Агар сайёҳ сифатида ташриф буюриш бўлса, ҳа", – деди "армиячилар" ўйинчиси.
Шомуродовнинг сўзларига кўра, Италияда юқори юкламалар билан ўта интенсив машғулотлар олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Зайнутдиновнинг Италия А сериясига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалгади. Футболчига "Аталанта" қизиқиш билдирган.


