Зайнутдинов "Ростов"дан кетди

24 авг 2020, 20:40
"РБ-Спорт" хабарига кўра, "Ростов" ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов донликлар сафини тарк этди.

У фаолиятини ЦСКАда давом эттиради. Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтиш учун Москвага жўнаб кетган. Қозоғистонлик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, трансфер расман эълон қилинади.

РПЛнинг ўтган мавсумида 17 учрашув ўтказган 22 ёшли хавбек 4 та гол урганди. Россия чемпионатининг янги мавсумида эса 4 ўйинда майдонга тушди.

ЦСКА Зайнутдинов билан шартнома имзолайди 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: РБ-Спорт

Сўнгги янгиликлар

Барча ›