Занетти: “Моратти ҳар доим биз билан бўлади”

Tolibjon Qosimov
17 окт 2013, 12:34
Яқинда умумий гуруҳга қайтган “Интер” клуби ҳимоячиси Хавьер Занетти, клуб хўжайини ўзгаргани хусусида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз Массимо Моратти “Интер” клубининг 70% акциясини индонезиялик Эрик Тохирга сотган.

“Моратти ҳар доим биз билан бўлади. Узоқ музокаралар мобайнида у клубни яхши қўлларга топшираётганини айтиб ўтди. Моратти янги инвесторларни клубга жалб этиш, жамоа келажагига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Улар бизнинг президент билан клуб фойдасини кўзлаб иш олиб боради”.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru