Зампарини: "Ювентус" Дибала учун 32 млн. евро берди"
02 июн 2015 12:12
Янгиликлар
Зампарини: "Ювентус" Дибала учун 32 млн. евро берди"
"Палермо" президенти Маурицио Зампарини ҳужумчи Пауло Дибалани "Ювентус"га ўтганини тасдиқлади.
"Бу икки томон учун яхши келишув. Мен клуб учун керакли мағлағни олдим, "Ювентус" эса совринлар йўлида кучли футболчига эга бўлди. Турин клуби бош директори Жузеппе Маротта ўз ишини яхши билади. Дибала - "янги Месси". "Ювентус" у учун 32 млн евро. берди ва қўшимча бонуслар бор. Мен "Милан", "Интер" ва бошқа мамлакат клубларидан таклифлар олдим, аммо Дибала айни дамдаги энг яхши жамоани танлади" - дейди Зампарини.
Фикрлар