Заир-Эмери ПСЖ машғулотларига қайтди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2023, 16:38
ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери Евро-2024 саралаши доирасидаги Гибралтарга қарши ўйинда жароҳат олганди.

Париж клуби футболчининг бу йил бошқа майдонга тушмаслигини маълум қилганди. Аммо бугун Заир-Эмери жамоа машғулотларига қайтди.

Заир-Эмери ушбу мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/hadrien_grenier