UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   9 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон 7-ўринни эгаллади Янгиликлар

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон 7-ўринни эгаллади

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ўз иштирокини якунлади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди.

Вакилларимиз гуруҳдаги ўйинлдарда қуйидаги натижалар қайд этишди:

Ўзбекистон – Япония 0:2

Малайзия – Ўзбекистон 4:2

Жанубий Корея – Ўзбекистон 5:0

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Вакилларимиз 4 май куни "В" гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Натижада Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи 1-5 ўринлар учун курашиш имкониятини йўққа чиқаришди.  

7-8 ўрин учун кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Шу тариқа вакилларимиз Осиё чемпионатида 7-ўрин билан кифояланишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика