Загаду ёзда текинга "Боруссия"дан кетади

Alisher
18 май 2022, 12:53
Ҳимоячи Дан-Аксель Загаду ёзда эркин агентга айланади.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби 22 ёшли француз билан шартнома узайтирилмаслигини эълон қилди.

Апрелда томонлар ўйинчининг жароҳати сабаб музокараларни тўхтатгани маълум бўлган эди. У тиззасидаги муаммо сабаб мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди.

Загаду жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: bvb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›