UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  28 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  9 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  10 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш” Янгиликлар

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш”

Теглар :  НасафНефтчи
Ёшлар лигасининг 1-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” 1:2 учрашувидан сўнг, жамоамиз устози Зафар Холмуродов ўз фиклари билан ўртоқлашди.

- Албатта лиганинг дастлабки турида ғалаба қозониш ёқимли. Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Умид қиламанки, эртага асосий таркибимиз ҳам ғалабага эришади. Бугунги учрашув ажойиб бўлди. “Нефтчи” ёшлари ҳам бор кучларини ишга солишди. Таркибда ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу ёшлар “Нефтчи” жамоасининг келажагидир.

Тўғриси, бугун бироз хавотир бор эди. Бунга сабаб, жамоамиз ҳар йили мавсумни деярли янги таркиб билан бошлайди. Дастлабки ўйиндан футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши қийинроқ кечади. Бугунги учрашувда ҳисобда олдинга ўтиб олганимиздан кейин, футболчиларимиз хотиржамликка берилишди, оқибатда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Мураббийда доимо заҳира тактикаси бўлиши керак. 

Биз иккинчи бўлимда бошқача тактика қўлладик. Натижасини кўриб турибсиз. Албатта камчиликларимиз бор, бу камчиликлар устида ишлаймиз. Футболчиларимизга доимо уқтиришга ҳаракат қиламиз, футболчида сафар ва уй учрашувларида фарқ бўлмаслиги керак. Яъни бўлажак профессионал футболчи сафарда ҳам, уй учрашувида ҳам бир хил ўйин намойиш қилишга ўрганиши керак. Ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган, биз мураббийлар олдида доим бир долзарб вазифа туради. Бу ҳам бўлса, асосий таркибимизга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Бу биз мураббийларнинг анъанасига айланиб улгурган. Бу йил ҳам бир қанча футболчиларимиз асосий таркибга ўтказилди. Умид қиламанки, бу футболчиларимиз ҳам, футбол ишқибозларининг эътиборини қозонишади.    

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика