"Ювентус" ярим ҳимоячиси Локателли: "Яширишга ҳожат йўқ, очколардан маҳрум бўлганимиз бизга таъсир қилди"

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023, 16:33
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли Италия чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Аталанта" билан дуранг (3:3) ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ туринликлар 15 очко билан жаримага тортилган ва бу Массимилиано Аллегри жамоасини кучли тўртликдан ўртага олиб чиққанди.

"Очколардан маҳрум бўлганимиз бизга таъсир қилди, буни яшириш бефойда. Биз майдонда бор кучимизни беришимиз, мухлисларни ҳурмат қилишимиз керак, қолган нарсалар бўйича ҳеч нарса қила олмаймиз. Бироқ биз янада жипслашдик, бу тўғри қадам. Аллегри бизга фақат футболга эътибор қаратишимизни айтади ва биз айнан шу ҳақда ўйлашимиз лозим", – деди Локателли.

"Ювентус" 19 турдан кейин 23 очко билан А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports