

Хабарларга кўра, леверкузенликлар ёш футболчининг сотувидан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчи, аммо туринликлар бу маблағни тўлашга тайёр эмаслар ва нархни туширишга умид қилмоқда.
Қайд этиш керакки, туринликлар Хаверц учун курашдан чиқишлари ҳам мумкин, чунки улар АПЛ клублари билан футболчи борасида рақобат қилишни хоҳлашмаяпти.
Кай жорий мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та ассист қайд этган.



