“Ювентус” ва “Милан”нинг собиқ ҳужумчиси 35 ёшида фаолиятини якунлади

Eldor Akmurzayev
6 май 2020, 21:25
Италиялик ҳужумчи Алессандро Матри бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Матри “Милан”, “Ювентус”, “Лацио”, “Фиорентина” каби бир қатор Италия жамоалар таркибида ўйнади. Шу вақт оралиғида, у 4 карра скудетто соҳибига айланди ва Италия Кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қозонди. Шунингдек, 2002/03 йилги мавсум “россонерилар” билан ЕЧЛда ғолиб чиқди.

У жорий мавсум “Брешия” сафида 8та баҳс ўтказди. Форвард бутун фаолияти давомида 345та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 92 бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com/