

Нашрларнинг хабарларига кўра, жорий мавсумдаги Италия чемпионати етакчилари - "Интер" ва "Ювентус" 23 ёшли футболчининг хизматидан манфаатдор. Лоренцонинг Рим клуби билан тузган шартномаси 2022 йил ёзига қадар амал қилади.
Пеллегрини "Рома" тарбияланувчиси бўлиб, профессионал фаолиятини 2015/16 йилги мавсумда "Сассуоло"да бошлаган. 2017 йилнинг ёзида эса собиқ клубига қайтган. Ушбу мавсумда Лоренцо Италия А Сериясининг 8 ўйинида қатнашди ва олти бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, унинг ҳисобида 4та сариқ карточка ҳам бор.




